Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги рекорд билан олтин медал қўлга киритилди!

Янги рекорд билан олтин медал қўлга киритилди!

Ҳозиргина пара-енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Унда ҳамюртимиз Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Бобуржон 14.06 метр натижа қайд этди.

Таъкидлаш керакки, бу борада жаҳон рекорди ҳам айнан Омоновга тегишли. У БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа билан дунё рекордини ўрнатган эди.

Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 13 тага етди: 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг