Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йоахим Лёв собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Йоахим Лёв собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Фото: «Спорт-Экспресс»

Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси бош мураббийликка Йоахим Лёвни олиб келмоқчи. Лёв Европа чемпионатидан сўнг Германия миллий жамоасини тарк этишини маълум қилган.

Йоахим Лёв ўз мамлакати миллий жамоасини 15 йил бошқарди. 61 ёшли мутахассисга қизиқаётганлар етарлича, масалан, Истанбулнинг «Фенербахче»си. Йоахим Лёв 1998-1999 йиллар мавсумида «Фенербахче»ни бошқарган.

«Фенербахче»нинг айни пайтдаги бош мураббийи бир йил аввал футболчилик фаолиятини якунлаган Эмре Белезоглу ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг