Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йоҳаннесбургда ЖАР терма жамоаси собиқ аъзоси отиб кетилди

Йоҳаннесбургда ЖАР терма жамоаси собиқ аъзоси отиб кетилди

Фото: «Timeslive»

ЖАР терма жамоаси собиқ футболчиси Марк Батчелор Йоҳаннесбургдаги уйи ёнида, машинасида отиб кетилди. Бу ҳақда бугун, 16 июль куни «Reuters» хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Батчелорга еттита ўқ теккан. Жиноятчилар қотиллик жойидан яширинишган.

«Ҳужум қилганлар икки киши бўлиб, мотоциклда келишган. Бу пайтда Батчелор машинасида уйига кираётган бўлган. Жиноятчилар унга қарата бир неча марта ўқ узишган», — дея маълумот берди полициячи Кол Лунгело Дламини.

Унинг қўшимча қилишича, спортчи машинанинг ичида жон таслим қилган, жиноятчилар эса ҳеч нарса олмасдан воқеа жойини тарк этган.

Марк Батчелор футболчилик фаолияти давомида ЖАРнинг «Кайзер Чифс», «Орландо Пайрэтс» ва «Мамелоди Сандаунс» клубларида ва мамлакат миллий жамоасида тўп сурган. У 49 ёшда эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг