Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Замонавий футболда бунақаси бўлмаган (видео)

Замонавий футболда бунақаси бўлмаган (видео)

«Ливерпул» клуби ва Бразилия терма жамоаси дарвозабони Алиссон Бекер замонавий футбол тарихига кирди. Ҳали ҳеч бир футболчи бир ўйинда икки марта майдондан четлатилмаган... ва икки марта майдонга қайтарилмаган.

2022 йилги жаҳон чемпионати саралашининг 15-турида Эквадор – Бразилия ўйини дуранг билан ниҳоясига етди — 1:1. Ўйиннинг 31-дақиқасида ҳакам бразилияликлар посбони Алиссон Бекерга қизил карточка кўрсатди, бироқ видеотакрорни кўрганидан сўнг қарорини ўзгартирди — сариқ!

Иккинчи қизил карточкани Бекер қўшимча дақиқаларда олди, аммо VARни кўриб чиққан ҳакам яна ўз қарорини бекор қилди.

Ўйиндан сўнг 36 очко тўплаган Бразилия турнир жадвалида 1-ўринни сақлаб қолди. Эквадор эса 24 очко билан 3-ўринни банд этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг