Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зайнаб Дайибекова Жаҳон кубогида ғалаба қозонди

Зайнаб Дайибекова Жаҳон кубогида ғалаба қозонди

Тошкентда ўтказилаётган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида биринчи кун баҳслари ортда қолди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова барча рақибаларини мағлубиятга учратди.

Мусобақа давомида қиличбозимиз Беларусь, Украина, Россия каби мамлакат вакилларини доғда қолдиришга муваффақ бўлди. Ҳал қилувчи баҳсда россиялик Влада Плехановадан 15:7 ҳисобида устун келди. Бронза медаллари эса Россия терма жамоасининг бошқа вакилларига насиб этди.

Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги.

Ёшлар, сабля:

  1. Зайнаб Дайибекова (Ўзбекистон)
  2. Влада Плеханова (Россия)
  3. Мария Зинюхина (Россия)
  4. Алина Коралёва (Россия)

Эслатиб ўтамиз, эртага қиличбозлар жамоавий йўналишда ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Бўлажак беллашувларда ҳам қизларимизга омад тилаб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг