Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зайнаб Дайибекова – Осиё чемпиони бўлди!

Зайнаб Дайибекова – Осиё чемпиони бўлди!

Хитойнинг Уси шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасида сабля йўналишида кечган баҳсларда ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова олтин медални қўлга киритди.

Плей-офф босқичида иккинчи сараланган спортчи сифатида ҳаракат қилган Дайибекова саралашда Ветнам, Хитой, Австралия вакилларини, ярим финалда ҳиндистонлик Бхавани Чадалавадани, финалда эса уч карра жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби жанубий кореялик Жису Юнни мағлубиятга учратди.

Бу қорақалпоғистонлик спортчимизнинг катталар ўртасидаги Осиё чемпионатларида қўлга киритган биринчи олтин медали ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг