Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тест синовларида ярим миллиондан ортиқ абитуриент ўтиш баллини ҳам тўплай олмаган

23/08/2022

ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтида келтирилаётган очиқ маълумотларига кўра, жорий йилда 1 млн 73 минг 821 нафар абитуриент тестга кирган бўлса, уларнинг 51,2 фоизи, аниқроғи 550 минг нафари ўтиш баллининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган.