Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати: Ўзбекистон таълимида янги саҳифа
Жорий йилда мактабга илк қабул жараёнлари ташкил этилиб, 16 000 дан зиёд номзодлар ичида 60 нафар энг юқори натижа кўрсатган ёшлар ўқишга қабул қилинди. Имтиҳонлар математика ва инглиз тили бўйича икки босқичда Республика ҳудудларида ўтказилди.

