Украина: Андрей Ермакнинг барча маслаҳатчи ва ёрдамчилари ишдан бўшатилди
Украина Президенти офисининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш департаменти раҳбари Наталия Сергееванинг «Українські Новини» журналистларига маълум қилишича, Андрей Ермакнинг барча 9 нафар штатдаги ва штатдан ташқари маслаҳатчи ҳамда ёрдамчилари лавозимидан озод этилган. Ишдан бўшатилганлар орасида Сергей Лещенко ва Михаил Подоляк ҳам бор.
Андрей Ермакнинг Украинадан кетишига тақиқ қўйилди
Бу ҳақда Олий Рада депутати Алексий Гончаренко ўзининг Телеграм каналида ёзган.
«Балки яна кўришармиз. Украинага шон-шарафлар!» – Ермак фронтга бормоқчи
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак жума куни уйида коррупцияга қарши идора томонидан ўтказилган рейд ортидан истефо берди ва фронтга йўл олмоқчи эканини билдирди. «NYP» Ермакнинг бу ҳақдаги мактубини эълон қилди.

