
Кун тартибида: халқаро ҳамкорлик ва рақамли хавфсизлик
2025 йил 20 май куни GSMA M360 Eurasia халқаро форуми доирасида Тошкент шаҳрида ахборот хавфсизлиги ва рақамли трансформация масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда давлат регуляторлари, алоқа операторлари, халқаро ташкилотлар ва технологик компаниялар вакиллари иштирок этди.