Асабни асраш санъати: жаҳлни бир ярим дақиқада қандай «ўчириш» мумкин?
Олимлар қизиқ бир ҳолатни аниқлашган: одам жаҳли чиққанида қонга кучли ғазаб моддалари отилиб чиқади. Аммо уларнинг танадан тўлиқ чиқиб кетиши учун бор-йўғи 90 сония (бир ярим дақиқа) вақт кетар экан.
Қандай қилиб асабийлашмаслик мумкин?
Бўлар-бўлмасга асабийлашмаслик учун профилактика мақсадида нерв тизимини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бериш зарур.
Асабни асрашда асқотадиган 14 та муҳим тавсия
Одам ҳадеб асабийлашаверса, кайфияти тез-тез бузиладиган, шовқин-суронни, шодликни, ўйин-кулгини ёқтирмайдиган, лоқайд бўлиб қолади, уйда ва ишда тинчлик-осойишталик бўлишини истайди.

