
«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат иштирокчилари Самарқанд ва Бухоронинг туризм салоҳияти билан танишдилар
Туризм қўмитаси томонидан SamAuto ҳамкорлигида ва Tegeta Motors кўмагида ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрдилар.

«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари тантанали кузатилди
Жорий йилнинг 20 август куни Оролбўйи минтақасининг табиий ландшафтлари, тарихий обидалари ва маданий бойликларини кенг жамоатчиликка танитиш, ҳудуд туризм салоҳиятини ошириш ҳамда автотуризм йўналишларини ривожлантириш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Қорақалпоғистонга йўл олди.