8 мингдан ортиқ етим болаларга 500 долларлик омонат маблағлари тақдим этилди
Янги йил байрами муносабати билан ташкил қилинаётган Президент арчаси доирасида 17 ёшгача бўлган 8 минг нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳар бири учун омонат депозит ҳисоб рақамлари очилиб, давлат томонидан 500 АҚШ доллари миқдорида маблағ жойлаштирилди.

