
Жиззахдаги конференция: Ўзбекистон базальт саноати янги ривожланиш босқичига чиқмоқда
12 сентябрь куни «Basalt Uzbekistan» компанияси Жиззахда базальт саноатини ривожлантириш ва норма ижодкорлиги масалаларига бағишланган конференция ўтказди. Тадбирда 140 нафар иштирокчи - вазирлик ва идоралар, Савдо-саноат палатаси, илмий-тадқиқот институтлари, университетлар, шунингдек, хорижий компаниялар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистондаги базалт захираларининг тўртдан бир қисми Жиззах вилоятида жойлашган
Бу йил қурилиш материаллари бўйича 460 миллион долларлик 31 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди.