Аҳолининг айрим тоифаларига бепул хизмат кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил қилинади
Марказлашган лабораторияларда ҳудуддаги барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига бириктирилган аҳолига йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида бепул хизмат кўрсатилади.