«Ўзбекистон – 2030» стратегияси: Президентга давлат дастури лойиҳалари юзасидан ахборот берилди
Қайд этилганидек, мазкур лойиҳалар илғор хорижий тажриба асосида мутлақо янги ёндашув асосида ишлаб чиқилди. Уларда Президентимиз томонидан белгилаб берилган жорий йилдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва мақсадли кўрсаткичлари ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари белгиланмоқда.
Электромобиль хариди учун кам фоизли кредитлар ажратилади
Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳокимликларга «ташқари»дан эколог-консультантлар жалб қилинади
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда экология ва «яшил ривожланиш» масалалари бўйича консультантлар халқаро молия институтлари грант маблағлари ҳисобидан жалб қилинади.
«Сояли сайр кўчалари» тармоғи яратилади
Фармонга мувофиқ, 2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш борасида қуйидагилар таъминланади
2025 йилги давлат дастури қабул қилинди
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.
2025 йилги давлат дастури муҳокамага қўйилди
Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.
1 июлдан мобил давлат хизматлари кўпайтирилади
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури президент томонидан имзоланди.
Экспорт бўйича божхона расмийлаштирувлари 3 баробар қисқартирилади – лойиҳа
Бу ҳақда 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасининг 28-мақсадида белгилаб қўйилмоқда.
1-4 синф ўқувчиларига бепул овқат бериш тизими йўлга қўйилади – лойиҳа
Республика бўйича бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш тизимини йўлга қўйиш режалаштириляпти. Бу билан қарийб 2,5 миллион нафар ўқувчи қамраб олинади.
Жорий йилда янги уй-жойлар қуриш ҳажми 2 баробарга оширилади – Фармон лойиҳаси
Президентнинг «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони лойиҳасига кўра, жорий йилда янги уй-жойлар қуриш ҳажми 2 баробарга оширилади, яъни 90 мингга етказилади.

