Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
Жорий йил 20 октябрдаги ПҚ–308-сон қарор билан давлат тилини янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари белгилаб олинди.
Бош прокуратурада Ўзбек тили байрами нишонланди
Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди.
«Озарбайжон тарихи» озарбайжон тилида ўтилади
2025–2026 ўқув йилидан бошқа тилларда таълим берилувчи (жумладан, рус тилидаги) мактабларда «Озарбайжон тарихи» дарслари 6-7-синфларда озарбайжон тилида ўтилади.
«Бошқа тилли» мактабларнинг битирувчиларига давлат тилидан имтиҳон мажбурий бўляпти
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди. Мазкур ҳужжатга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.
Ташқи ёзувлар – эълон ва пешлавҳалар «тили»га бўлган талаб қатъийлашиши мумкин
«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров партия депутатлари «Ташқи ёзувлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаётганини маълум қилди.
Рекламасини давлат тилида тарқатмаганларга жарима солиш таклиф қилинди
Реклама тарқатишда давлат тилига доир талабларни бузганлик учун фуқаролар ва мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф қилиняпти.
Тил – жамият кўзгуси
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбек тили байрами муносабати билан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида маънавий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Дўстлик» ордени соҳиби, шоир Шодмонқул Салом таклиф этилди.
«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танлови эълон қилинди
Танловнинг ҳар бир йўналиши бўйича лойиҳалар жорий йилнинг 1 июлидан 1 сентябрига қадар Республика Маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинади.
Имо-ишоралар тилига давлат тили мақоми берилди — Жанубий Африка
ЖАР — давлат тиллари сони бўйича рекордчилардан саналади.
Украинада бугундан бошлаб барча босма ОАВлар давлат тилида чиқишни бошлади
Агарда ОАВ чет тилида чоп этилса, унинг украинча талқини ҳам бўлиши шарт.

