
19 ёшли ўқувчи бир вақтда 12 та хорижий олийгоҳга ўқишга кирди
Тошкент шаҳридаги 17-мактаб ҳамда «International house» академик лицейи ўқувчиси 19 ёшли Диёрбек Жўраев бир пайтнинг ўзида 12 та хорижий олийгоҳга ўқишга кирган. Шундан 9 таси АҚШ ва 3 таси Россия Федерациясидаги олий таълим муассасалари ҳисобланади.