«Амир Темур ва Донна Мария» — Тарих ва бугуннинг бирлашган қудрати!
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида тарихий воқеа ва замонавий санъатнинг энг таъсирли учрашуви бўлиб ўтди. Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан «Амир Темур ва Донна Мария» бадиий фильмининг тақдимоти ўтказилди!

