
Сурхондарёда 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилади
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида жойлашган «Жанубий Сурхон сув омбори» ҳудудида умумий майдони 15,7 гектар бўлган, қиймати 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилиши режалаштирилган.

Яшил туризм объектларига қандай талаблар қўйилади?
2025 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойида “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Туризм объектлари ҳамда жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланиш ва экологик талабларга мувофиқ кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон халқаро кўргазмада экологик туризмни тақдим этмоқда
Туризм қўмитаси 19-21 июн кунлари Тошкентда ўтказилаётган «Eco Expo Central Asia 2025» халқаро кўргазмасида экотуризмга бағишланган стендни намойиш этмоқда. 187 квадрат метр майдонни эгаллаган экспозиция Ўзбекистон туризм стратегиясининг асосий йўналишларидан бирига айланиб бораётган экологик туризм соҳасида мамлакатимиз эришган ютуқларга бағишланган.

Қўриқхона, миллий боғ ва ўрмон хўжаликларида экотуризм хизматлари йўлга қўйилади
Бу ҳақда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Халқаро медиа ва туризм форумида Марказий Осиёда экотуризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Конаев шаҳрида 21–23 июль кунлари бўлиб ўтган I Халқаро медиа ва туризм форумида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакиллари иштирок этди.

экотуризм «қорин туризм»га айланмаслиги керак
Аслида экотуризмнинг мақсади бошқа туристик саёҳатлардан фарқли ўлароқ табиат билан уйғунлашиш.

UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси Самарқандда ўтказилади
Жорий йилнинг 29 май куни 16-20 октябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон томонидан ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Мадридга ташриф буюрди.