Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳеч нарсани билмаслигини билган буюк донишманднинг аянчли қисмати

25/01, 13:31

Айрим манбаларда ёзилишича, Суқрот фақирона ҳаёт кечирган. Қачон қараманг, эски либос кийиб, оёқ яланг юрган. Кўп вақтини кўча-кўйда, майдон-хиёбонларда одамлар билан гурунглашиб ўтказган. Ҳар қандай кишини чуқур ўйлантириб қўядиган жумбоқли саволлари билан суҳбатдошларини ҳайратга солган.