Ўзбек миллий нонуштаси — гастротуризм ривожи йўлида янги лойиҳа
Миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш орқали мамлакатга сайёҳлар оқимини ошириш ва ички туризм ривожи учун янги локациялар ташкил этиш йўлида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
«Ўзмиллийбанк» АЖ гастрономик туризм ривожини қўллаб-қувватламоқда
Ўзбекистон бетакрор табиати, бой маданияти ва дунёнинг етти иқлимида донг таратган тарихий, миллий архитектураси билан ҳар доим сайёҳлар эътибори марказида бўлиб келган. Қолаверса, халқимизнинг ҳунармандчилик анъаналари, қадриятларга асосланган ўзига хос турмуш тарзи аксарият туристларда катта иштиёқ ва таассурот уйғотиши ҳам сир эмас.

