Ўзбекистон Грузиядаги энг йирик чуқур денгиз портини барпо этиш лойиҳасида иштирок этиши мумкин
Порт Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон транспорт йўналиши учун ҳам стратегик аҳамият касб этади.
Ираклий Кобахидзе Шавкат Мирзиёевни «Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар» деб атади
Журналист Жаҳонгир Олимов Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзедан эксклюзив интервью олди.
Ўзбекистон Президентининг Грузияга давлат ташрифи якунланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе кузатиб қўйди.
Грузияда Алишер Навоий ҳайкали тантанали равишда очилди
Тбилисида Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши Ўзбекистон ва Грузия муносабатларидаги муҳим маданий воқеага айланди. Маросимда икки мамлакат раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон ва Грузия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
Бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.
Ўзбекистон Грузияда элчихона очади: Тбилисида муҳим келишувларга эришилди
Шунингдек, эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш мақсадида қўшма «йўл харитаси» ишлаб чиқилади.
Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди
Давлат раҳбари ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе фуникулёр орқали бутун шаҳар манзараси кўриниб турадиган Мтацминда тоғига кўтарилди.
Президент Тбилисида Грузия раҳбари билан музокаралар ўтказди: тафсилотлар
Давлатимиз раҳбари Грузия Президентига самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, ушбу мамлакатга давлат ташрифи сўнгги 23 йилда илк бор амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди.
Шавкат Мирзиёев Грузия президенти билан учрашди
Олий мартабали меҳмон шарафига қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон ва Грузия туризмни медиа орқали биргаликда тарғиб қилади
Шунингдек, грузиялик журналистлар, телевидение ижодий гуруҳлари ва машҳур блогерлар учун Ўзбекистон бўйлаб инфо-турлар ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

