Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Берлин деворининг қулаши, Евроиттифоқ учун мушкул синов, ислоҳга муҳтож БМТ. Германия элчиси билан эксклюзив суҳбат

02/10/2019

3 октябрь – Германияда бирлик-бирдамлик куни сифатида байрам қилинади. Ушбу сана арафасида Германиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд билан суҳбатлашдик. Мулоқот асносида суҳбатдошимиз Ўзбекистон–Германия ҳамкорлиги ҳамда дунё сиёсатининг долзарб масалаларга муносабат билдирди.