Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Митти ҳикоялар: қуюқ тутун қаъридаги аёл

15/02, 15:22

Шаҳарнинг энг малакали уқаловчи ҳамширасига илтимос тушди: етти ёшга тўлган бўлса-да, ҳалиям юролмаётган болакайни муолажа қилиш керак.

Интернетдан бошланган хиёнат ёхуд тириклар орасида «ўлган» аёл қисмати

04/02, 20:14

Ўшанда мен ҳам ёш, эътиборга муҳтож эдим. Меҳрга муҳтожликми, мен интернет орқали бошқа бир эркакка боғланиб қолдим. Эримга хиёнатим ошкор бўлган кун эрим ўзини бутунлай йўқотди. Чунки, севиб турмуш қурганмиз.

Митти ҳикоялар:Ният, орзу ва армон

10/01, 10:35

Тўй дабдабали ўтди. Келинчак бундай бахтни хаёлига ҳам келтирмаганди. Ҳайҳотдек ҳовли жой, кўп қаватли данғиллама уй, қўша-қўша машиналар...

Қўпол киши, қари қиз ва ўзидан ортмаган ўғил

21/12, 19:01

У жуда ёмон одам. Қўпол, қўрс, одамови, масъулиятсиз...

Ҳаёт манзаралари

19/11, 15:11

Сотувчи дўкон эшиги олдида тушкун кайфиятда турган ёши каттароқ йигитни овутяпти.  Йигит ҳам гап-сўзига қараганда, бухоролик эмас. «Ҳа-а, укажон, зерикманг, бир-икки соатча ишласам, сизга йўлкирага ёрдамлашаман. Энди ҳар қандай вазият бўлади-да, одамда. Менинг ҳам уч нафар фарзандим бор. Икки нафари мусофир юртда ўқийди. Вазиятингизни тушунаман», – дерди самимият билан.

Икки ўқитувчи ёки ўн дона тухум

30/09, 11:21

Бошланғич синфда ўқирдим. Уйда телефон жиринглади. Югуриб бориб гўшакни олдим: отамнинг яқин ўртоғи Карим амаки экан. У ҳам отамга ўхшаб ўқитувчи. Ҳақиқий ўқитувчи.

«Бувимни кечира олмаяпман...»

06/09, 12:40

Онам камбағал оиланинг фарзанди бўлган. Келин бўлиб тушганида отамнинг тутқаноқ касали борлигини билмаган экан. Акамдан кейин мен дунёга келганман. Амакимнинг ўғли Сардор билан кетма-кет туғилганмиз. Биз туғилган йилимиз бобом вафот этган экан.

Бону Муштоқнинг «Юракчироқ» ҳикоялар тўплами «Букер» мукофотига сазовор бўлди

21/05, 09:44

Муаллифнинг қарийб 30 йиллик (1990–2023) ушбу ижод маҳсули Ҳиндистон жанубида яшовчи мусулмон аёллари ва қизларининг оғир ҳаётидан ҳикоя қилади.

Бир синфда тўқсонта бола?..

18/05, 12:41

Офицер йўл-йўлакай синган таёғини ўйнаб, ўзи турган чодирга етиб олибди. Орадан анча вақт ўтгач, ташқари чиқиб қараса, бояги йўғон илон чодирнинг остонасида тасмадек чўзилиб ўлиб ётганмиш. Устида синган таёқ бўлаги!

Сўнмас дард (ҳаётий ҳикоя)

30/04, 16:13

1942 йил. Самарқанднинг Ертешар қишлоғида фақат қариялар, аёллар ва болалар қолган. Эркаклар бирин-кетин фронтга йўл олган, қишлоқ эса оғир сукунатга ботган эди. Фақат кечалари оналарнинг шивирлаган дуоси эшитиларди.

Пулимга яраша ер беринг (ҳажвий ҳикоя)

27/04, 11:25

Докторни боплаб сўкиб бермоқчи бўлдиму, лекин ўзимни қайтардим. Рост-да, ахир, шу ҳам гап бўлдими? Нима, бунчалик кўп ишлаётган бўлсам, сабаби бордир…

Ўжар ёки икки танқидчи (ҳикоя)

20/04, 11:55

Қутбиддиновга овчи ошнаси иккита тустовуқ инъом қилди. Тустовуқлар тозаланиб, тузланаётганда Қутбиддиновнинг феъли айниди, яъни биронта шинаванда улфат билан бирпас дилкашлик қилғуси келди.

Пули йўқ қопчиқ (ҳикоялар)

30/03, 11:33

Ногоҳ янграган телефон қўнғироғи автобусда кетаётган жувонни ҳушёр торттирди. У шошганча тиззаси устига қўйган сумкасини очиб, қўл телефонини оларкан, атрофдагиларнинг диққатини ўзига қаратгани учун хижолатдан ийманган юзини ойнага бура туриб, телефонга бир кўз югуртирди-да, илкас уни қулоғига тутди.

Эшикка тикилган кўзлар

16/03, 13:33

Улар жуда қаттиқ жанжаллашиб қолишди. Хотин тугунини тугиб, боласини опичлаб, ота уйига жўнади. Эр бир оғиз «қол» демади. Маҳаллаларига кираверишда, дугонасини учратиб қолди.

Ўлаётган банданинг сўнгги илтимоси

02/03, 13:26

Эри бошқа жувонга илакишиб кетиб қолгач, бу аёл қайнона-қайнотаси, қайноға-қайинопалари билан бир ҳовлида яшайверди, ичидан ўтганини билдирмасдан, уларга астойдил хизмат қилаверди.

Шовқинга ғарқ бўлган шаҳар ёхуд митти ҳикоялардаги улкан дунёлар

23/02, 14:08

У ишдан қайтишда уч нафар фарзандига гоҳ уч дона банан, гоҳ уч дона шоколад харид қилади. Кўпроқ банан, албатта. Бундан болалар бениҳоя хурсанд бўлиб, бананни олишлари билан уйни бошларига кўтаришади.

Ўгай болаларга «ўз» бўлган она...

06/10/2024

Шу куни уйга хомуш қайтдим. Ишдан чарчамаганману, аммо, бўлиб ўтган воқеа бутун танамни эзарди. Ҳарчанд уриниб, хотирамнинг энг кичик «сим»ларигача титкиламай, ўқитувчимнинг исми шарифини эслолмадим. Хотирам 70 ёшдан ошган ўқитувчимдек ҳам эмаслигидан бироз асабийлашдим ҳам... 

Агар мен аёл бўлганимда...

10/04/2024

Турк ёзувчиси Азиз Несиннинг шу номли ҳикоясининг ўзбек тилига таржимаси xabar.uz ўқувчилари ҳукмига ҳавола қилинмоқда. Ёқимли мутолаа.

Хонавайрон ота, чала қолган «1500 сатр» ва совуқ ўлкадаги ўлим

28/01/2024

У – машҳур рус ёзувчиси, жаҳон адабиётининг умум тан олган классик адиби. Мутахассислиги бўйича шифокор. Император академиясининг оғзаки ва ёзма нафис адабиёт бўйича фахрий академиги. Дунё миқёсида машҳур драматурглардан бири.

«Тириклигим ўлимдан ҳам ортиқ жазо бўлди»: қотилнинг аянчли ҳикояси

03/01/2024

Юзларини бурама-бурама кексалик ажинлари қоплаб олган, ияги олдинга бўртиб чиққан бу одамнинг дўнқи пешонаси ва картошкадек бурни орасидаги кўзлари худди қисилиб қолгандек.

Яна