Муҳаббат, шон-шуҳрат ва 27 йиллик айрилиқ қиссаси
Унинг фильмлари кетма-кет хитга айланар, кинотеатрлар олдида узундан-узоқ навбатлар ҳосил бўларди. Мухлисалар актёрни кўриш учун соатлаб кутишар, баъзилари эса сурати билан рамзий никоҳ ҳам ўқитгани ҳақида ривоятлар тарқалган эди. Ражеш Кханна шунчаки актёр эмас, балки бутун бир даврнинг рамзи эди.

