Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иқлим иқтисодиёт каби: Ўзбекистон учун «яшил трансформация» нега муҳим?

27/12, 12:08

Иқлим фақат экологлар мавзуси бўлмай қолди. Бугун у иқтисодиёт, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги ва ҳаёт сифатига бевосита таъсир кўрсатаяпти. Бутун дунёда ҳар йили атмосферага чиқариладиган иссиқхона газлари миқдори рекорд даражага етди ва CO₂-эквивалентида тахминан 57,4 миллиард тоннани ташкил қилаяпти ва бу рақам халқаро келишувларга қарамасдан ортишда давом этмоқда.