Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 июлдан касаллик нафақаларини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади

29/06, 15:01

Янги тизимга кўра, касалликнинг дастлабки 5 куни учун нафақани иш берувчи тўлайди. Олтинчи кундан бошлаб эса тўловлар Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Илгари касаллик нафақаси тўлиқ иш берувчи зиммасида эди.

Ногиронлиги бўлган шахслар янги шаклдаги ижтимоий хизматлар йўлга қўйилади

28/04, 12:38

ПФ–69-сон фармон билан мўътадил, оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик ёки деменция ташхиси қўйилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун оилавий муҳитга яқин шаклдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатиш босқичма-босқич жорий этилади.

«Мурувват» интернат уйлари «Ғамхўрлик» марказларига айлантирилади

17/04, 18:45

Энди мазкур муассасалар асосан тиббий-ижтимоий эмас, балки ижтимоий ёндашув асосида ишлайдиган, шахсни жамиятга мослаштиришга қаратилган марказлар сифатида фаолият юритади.

ижтимоий ҳимоя агентлиги маълумотларнинг тарқалиши хусусида баёнот берди

03/02, 22:28

Дастлабки ўрганишлар натижасига кўра, мазкур ҳолат Агентлик томонидан аввал фаолият юритилган эски маълумотлар базасига тааллуқли.

Айрим тоифадаги талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади

29/01, 14:11

Низомга кўра, яшаш харажатлари давлат олий таълим ташкилотларининг фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

1 февралдан «Давлат таъминотидаги оила»лар учун ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади

22/01, 17:33

Президентнинг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-258-сон фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан «Давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади: 

Айрим идораларга судларга давлат божи тўламасдан мурожаат қилиш ҳуқуқи бериляпти

06/01, 16:44

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда боланинг энг устун манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

8 мингдан ортиқ етим болаларга 500 долларлик омонат маблағлари тақдим этилди

30/12, 12:01

Янги йил байрами муносабати билан ташкил қилинаётган Президент арчаси доирасида 17 ёшгача бўлган 8 минг нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳар бири учун омонат депозит ҳисоб рақамлари очилиб, давлат томонидан 500 АҚШ доллари миқдорида маблағ жойлаштирилди.

Президентнинг янги фармони қабул қилинди

26/12, 22:29

Бу ижтимоий ҳимояни тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имконияти яратилади

25/12, 16:51

Ҳукуматнинг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ижтимоий хавф остида қолган болалар учун таълим ташкилотларида қўшимча квоталар ажратилади

25/12, 14:56

Жорий йил 24 декабрдаги «2026–2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар уларнинг хулқ-атвори, иқтидори ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда ўқув йили давомида 257 та ҳудуддаги таълим ташкилотларига Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси қарорига кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг йўлланмасига мувофиқ жойлаштирилиши мумкин.

Ўзбекистонда «Меҳрли оила» хизмати ташкил этилади

25/12, 12:01

«Меҳрли оила» хизматига ота-оналар Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг қарори асосида жалб қилинади.

Йигирмата ҳудудда Ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилади

23/12, 14:01

18 декабр куни Президентнинг «Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–383-сон қарори қабул қилинди.

Инқироздан янги ҳаётга: «Она Уйи» Ўзбекистонда она ва бола тақдирини ўзгартирмоқда

29/11, 12:05

Ўзбекистонда инқироз ҳолатига тушган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Она Уйи» ресурс марказлари тармоғи жадал ривожланмоқда. Ушбу уйлар БМТ томонидан ижтимоий етимликнинг олдини олиш бўйича илғор амалиёт сифатида эътироф этилган Қозоғистон модели асосида ташкил этилган.

Ногиронлиги бўлганларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади

19/11, 17:54

Янги йилдан «Тенг имкон – инклюзив бандлик» лойиҳасини жорий этиб, ногиронлиги бўлган 40 минг одамни ишли қилиш муҳим экани таъкидланди. Бандлик жамғармасидан уларга 30 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратиш йўлга қўйилади.

«ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди

12/11, 16:35

Ҳукуматнинг жорий йил 11 ноябрдаги 715-сон қарори билан «Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Расмий банд бўлган барча шахсларга нафақалар тўлаш йўлга қўйилади

29/10, 20:05

Хусусий секторда банд бўлган аҳолининг барчасига ҳам ҳомиладорлик, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва ишдан бўшаш бўйича нафақалар тўлаб берилмаяпти.

 Ўзбекистонда 1 млн нафардан ортиқроқ ногиронлиги бўлган шахслар бор

13/08, 16:57

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар сони 2025-йил 1-август ҳолатига 1 055 770 нафарни ташкил этмоқда.

Ногиронларга ер сотиб олиши учун 41,2 млн сўмгача пул берилади

27/07, 10:51

Ногирон шахс ёки ногирони бор оила аукциондан ер участкаси сотиб олса, 41 200 000 сўмгача давлат пул беради.

Жиноят процесси иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги тизими ишлаб чиқилди

24/02/2025

Низом жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Яна