Тошкент ярим йилда 1,5 млрд долларлик маҳсулот ва хизматларни экспорт қилди
2026 йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳри инвестицияларни жалб этиш ҳамда иқтисодий ривожланиш суръатлари бўйича мамлакатнинг етакчи ҳудудларидан бири бўлди.
2027 йил инвестиция дастурлари «сафарбарлик сценарийси» асосида ишлаб чиқилади
Шу муносабат билан барча раҳбарларга эҳтимолий хатарларни ҳисобга олган ҳолда ички захираларни сафарбар қилишга тайёр туриш топширилди.
«Миллий саноат занжири» кўргазмаси – Транспорт тизимида 12,8 миллиард долларлик 36 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда
Самарқанд вилоятида транспорт соҳасига бағишланган «Миллий саноат занжири» кўргазмасининг биринчи куни якунланди. Кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, йирик давлат буюртмачилари, тармоқ корхоналари, инвесторлар ва илмий ташкилотларни ягона майдонда бирлаштирди.
Хитойнинг йирик компанияси Ўзбекистон иқтисодиётига 3,5 млрд доллардан ортиқ сармоя киритмоқчи
Жумладан, янги энергетика соҳасига 1 миллиард доллар, тоғ-кон саноатига 2 миллиард доллар, инфратузилма ва туризм тармоқларига эса 300–500 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилган.
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг корхоналари кўп?
Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони бир йилда қарийб 4 мингтага кўпайди.
Ўзбекистон минтақанинг бош инвестицион майдонига айланди
Бу йилги анжуман ўзининг миқёси билан рекордларни янгилаб, жами 10 600 нафардан зиёд иштирокчини бирлаштирди.
Ўзбекистон ва БАА ўртасида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Шавкат Мирзиёев БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий билан қатор масалаларни муҳокама қилди.
Ўзбекистонда АҚШ билан йирик инвестиция лойиҳалари амалий босқичга ўтади
Ўзбекистон ва АҚШ молиявий институтлари ўртасида стратегик соҳалар бўйича янги келишувларга эришилди.
Ўзбекистонликларга хорижга инвестиция киритиш осонлашади
Энди жисмоний шахслар бир йилда 10 минг АҚШ долларигача миқдорда хорижда инвестиция фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлади.
Энди ўзбекистонликлар хориждаги бизнесга 10 минг долларгача инвестиция кирита олади
Давлат улуши бўлмаган корхоналарда бу миқдор 200 минг долларгача етади.
инвестиция маслаҳатчилари учун янги тартиб жорий этилди
Инвестиция маслаҳатчиси бўлиш учун энди лицензия эмас, электрон хабарнома етарли бўлади.
«Арда Хива» халқаро туризм аренасида янги бренд
Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) доирасида Ўзбекистоннинг энг йирик туристик лойиҳаларидан бири — «Арда Хива» туристик мажмуасини халқаро бозорларда тарғиб қилишга қаратилган муҳим ҳамкорлик келишуви имзоланди.
«Rotana» меҳмонхоналар бренди Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда
Йирик брендлардан бири бўлган “Rotana Hotel Management Corporation PJSC” компанияси Ўзбекистон бозорига киришга қизиқиш билдирмоқда.
Инвесторлар энг кўп ишонадиган мамлакатлар рейтинги эълон қилинди
Ўтган ўн йил ичида рейтинг етакчиси ўзгармади.
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
Бундай лойиҳа қиймати камида 50 млн АҚШ долларни ташкил этиб, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, хизматлар ёки бошқа инфратузилмани яратиш, кенгайтириш ёки модернизация қилишга қаратилган бўлади.
инвестиция бўйича ҳокимлар рейтинги эълон қилинди
Рўйхат аввалидан Олмалиқ шаҳри ҳокими жой эгаллаган.
Қозоғистон «олтин виза» жорий қилмоқда
«Олтин виза» эгалари ва уларнинг оила аъзолари учун катта солиқ имтиёзлари кўзда тутилган.
Ўзбекистонга 3 ойда 156 трлн сўмлик инвестициялар жалб қилинди
2026 йилнинг биринчи чорагида инвестициялар ҳажми сезиларли ошди.
Корея Ўзбекистонда таълим экотизимини ривожлантириш учун 14 млн доллар грант ажратди
Ўзбекистонда ёшлар учун янги имкониятлар очилади. Корея гранти асосида йирик таълим лойиҳаси ишга туширилиб, бир нечта ҳудудларда замонавий марказлар барпо этилади.
Таҳлил: Тошкентда уй-жойга инвестиция қилишда даромадлар ортди
Уй-жой ижарасидан келадиган даромад улуши эса пасайган.
Ўзбекистонда инвестициялар 35 йил ичида 14 баробарга ошган
Сўнгги 35 йил мобайнида инвестициялар ҳажми кескин ўсгани маълум қилинди.
Форс кўрфази энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди
Eurasia Group раиси Клифф Купчаннинг The Washington Post газетасида эълон қилинган мақоласида Эрондаги урушнинг оқибатлари ҳақида сўз боради.
12 туманда саноат ўсиши танқид остига олинди
Сўнгги уч йилда жами инвестициялар 1,8 баробарга кўпайди. Лекин айрим туманларда инвестициянинг саноатга таъсири кўринмаётгани танқид қилинди.
АУИК Ўзбекистоннинг уч соҳадаги лойиҳаларига инвестиция киритди
Озарбайжон–Ўзбекистон инвестиция компанияси (АУИК) Ўзбекистонда олий таълим, рақамли инфратузилма ва чакана савдо соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларга янги инвестициялар киритилганини маълум қилди.
Ҳар бир чақалоққа 1 000 доллар берилади — АҚШ
18 йил ичида бу маблағ 303 800 долларгача кўпайиши мумкин.
Хитой компанияси Самарқандда қоғоз заводини қуради
Хитойнинг «Hanrun Paper» компанияси Самарқанд вилоятида йирик саноат лойиҳасини амалга ошириш учун 500 млн АҚШ доллари сармоя киритишга тайёрлигини билдирди.
Жорий йилда ахборот ва алоқа соҳасига қарийб 6 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шундан ахборот ва алоқа фаолият тури бўйича 5,9 трлн сўмни (жами инвестицияларга нисбатан улуши 3,3 фоиз) ташкил қилди.
Ўзбекистон Миллий банки инвесторларни «Zomin Wellness» бўйича ҳамкорликка таклиф этади
Ўзбекистон Миллий банки инвесторларга Жиззах вилояти Зомин туманидаги Суффа платосида жойлашган «Zomin Wellness» Спа – соғломлаштириш комплекси лойиҳаси бўйича ҳамкорликни таклиф этади.
Ҳудудларнинг инвестиция бўйича рейтинги жорий этилади
Баҳолаш оператори рейтинг баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлайди.
Ахборот ва алоқа соҳасига 16,7 трлн сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди
2024 йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун жами иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга 507,5 трлн сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган.

