Президент ёшларни касбга ўқитиш бўйича янги имтиёз ва грантларни эълон қилди
Давлат раҳбарига кўра, энди қўлида касби бўлиб, халқаро талаблар асосида янги кўникмаларни эгаллаш истагида бўлган ёшларга фоизсиз ссуда шаклида «касб ваучери» берилади. Ҳар йили 50 минг нафар ёшнинг замонавий касбларни ўрганиш харажатлари шу тизим орқали қоплаб берилади.

