Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Битим Ўзбекистон – Европа ҳамкорлиги ҳуқуқий базасини янгилайди ва кенгайтиради

24/10, 16:53

24 октябрь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен иштирокида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.