Тошкентда ўтган конкур бўйича турнирда икки ўзбекистонлик совриндор бўлди
Тошкентда конкур бўйича «Jumping world challenge final» турнири ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда дунёнинг 11 мамлакатидан ташриф буюрган 20 нафардан ортиқ моҳир чавандоз ғолиблик учун баҳс олиб борди.