коучларга кўр-кўрона эргашиш ёки “сеҳрли таёқ” синдроми...
Танқидий фикрлайдиган одам муваффақият бу — тизимли меҳнат, хатолар ва вақт маҳсули эканини билади. Тафаккури оқсаган одам эса сабаб-оқибат қонунларини инкор қилади. У тез, осон ва оғриқсиз йўлни қидиради. Коучлар айнан шу “тезкор натижа” иллюзиясини сотадилар.

