
Бухоронинг сувда акс этган қалби: «Лаби Ҳовуз» ансамбли
Лаби Ҳовузнинг жим-жит тиниқлигида асрлар акс этган. Бу ерда сув - оддий табиий неъмат эмас. У қалб ифодаси. Сув юзида гўзал бир уйғунлик билан мавжланиб турадиган масжид қиёфаси сузади: аркли хонақоҳ ва муҳташам айвонлар, асрларга тенг дову-дарахтлар — Бухоронинг илоҳий ва маънавий қалбида нима бор бўлса, сув шуларни қайтариб туради.

«Лаби Ҳовуз»да саҳна йўқ. Ахлоқсизлик-чи?
Ўзгалар олдида ўзлигини намоён этган миллатгина ҳурматга лойиқ кўрилади. Ўзгалар ҳурматини қозонишни хоҳлаган миллат эса миллий қадриятларига зид хатти-ҳаракатлари билан «ўзлигини намоён» этмайди.

Лаби Ҳовузда дискотека? Буниси ошиб тушибди!
Лаби Ҳовуз ўзига хос тарихий меъморий ёдгорлигимиз ҳисобланади. У ерда ҳозирги кунда замонавий «дискотека» ташкил қилинган. Баланд овозли мусиқа, спиртли ичимликлар, маст-аласт кишиларнинг ўзини билмас ҳоллари... Бу бизга керакми?