Исроил Эрон хавфсизлик кенгаши котиби йўқ қилинганини иддао қилмоқда
Исроил Эрон ҳудудига берган сўнгги зарбада мамлакат Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний асосий нишонлардан бири бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда халқаро ва Исроил ОАВлари манбаларга таяниб хабар беряпти.
Али Ларижоний: «Эрон АҚШ билан музокараларга киришмайди»
Бир муддат олдин Wall Street Journal нашри ўз манбаларига таяниб, Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний Вашингтон билан Уммон воситачилигида музокараларни қайта тиклаш ташаббусини билдиргани ҳақда хабар тарқатган эди.

