“Дунё мамлакатлари” – оламни теран англамоқ калити ёхуд 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ўқувчилар учун зарур энциклопедия
Аҳолиси бор-йўғи 50 кишидан иборат бўлган Питкерн диёрида 10 нафар аъзога эга парламент борлигини ёки Сейшель оролларидаги 25 килограммлик “тақиқланган мева” сирини биласизми? “Миллионерлар учун жаннат” қаердалиги ёки ёки бир давлатнинг пойтахти бирданига уч мамлакат билан чегара нуқтасида жойлашганини-чи?

