Жар ёқасига етакламанг ёхуд «Лолитто, куйиб ўл душман...»ни тўхтатинг
Ўтган йилнинг декабрь ойида «Лолитто куйиб ўл», деган соддагина келинчакнинг видеоси интернетни портлатди. Дастлаб бу қизни ҳамма содда келинчак, деб ўйлашди. Кейин бирин-кетин уни пародия қилиб чиқишди. Бунга ҳам чидаш мумкин эди. Ахир пародия жанри мавжуд.