Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хавфни хавф деб ўйламаслик хавфи ёхуд «Ҳеч нарса қилмайди» қурбонлари

16/06, 17:24

Тошкент вилоятининг Нурафшон туманида «Тошкент коммунал қурилиш сервис»нинг тўрт нафар ходими канализация тармоғини тозалаш ишларини олиб бораётган эди. Жараёнда 57 ёшли ишчи қудуқ ичидаги заҳарли газлардан ҳушини йўқотади. Уни қутқараман деб орқасидан ҳеч қандай ҳимоя воситасиз, таваккал қилиб чуқурга тушган 23, 27 ва 55 ёшли ҳамкасблари ҳам заҳарланади.