
Рассом Гулнора Раҳмон: «Мени ўзгартирган китоб»...
«Алифбе» ва «Ўқиш китоби»дан кейин биринчи ўқиган китобим «Қуёшбой ва Шамолой» деган шеърий тўплам эди. Ҳар ҳолда кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари учун чиқарилган китоб. Балки жуда ҳам биринчи эмасдир. Аммо муқовасидаги сурат ҳам мазмуни ҳам эсимда қолган китоб шу.