«Док-1 Макс» иши: белгиланган зарарнинг 27 фоизигина ундирилган
Ҳозирда С. Кариев ва бошқалардан қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қидирувдаги автомашина устахонадан топилди
Транспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Андижонда 19,4 млрд сўм қарз учун дори ишлаб чиқариш цехи хатланди
Қарздорга мажбуриятларни ихтиёрий бажариш учун муддат берилган, бироқ қарз белгиланган вақтда қопланмаган.
Мажбурий ижро тизимида 36,3 триллион сўм ундирилди
Жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилган ундирувлар ўтган йилга нисбатан 10,7 триллион сўмга ошди.
Наманганда қарздорнинг қимматбаҳо автомашинаси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан кредит қарздорлигини ундириш бўйича навбатдаги ижро ҳаракати амалга оширилди.
Сохта хизмат гувоҳномаси ва қалбаки маълумотнома суд қарори билан йўқ қилинди
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди ҳукми асосида қалбаки хизмат гувоҳномаси ва сохта маълумотнома белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Солиқ қарзи: қарздорнинг икки автомобили давлат ижросига олинди
Тошкент шаҳрида 638 миллион сўмлик солиқ қарзини ундириш доирасида қарздорга тегишли икки қимматбаҳо автомобил хатланиб, электрон аукционга чиқарилиши белгиланди.
Ҳазорасплик ота фарзандига алимент ўрнига яшаб турган уйини ҳадя қилди
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарийб 350 та қоидабузарлик содир этган «Spark» аниқланди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси қидирув ходимлари томонидан қидирувда бўлган автомашиналарни аниқлаш ишлари жараёнида Ангрен шаҳар ҳудудида «Spark» русумли автомашина топилди.
376 та қоидабузарлик, тўланмаган жарималар ва яроқсиз ҳолга келган «Lacetti»
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қидирувда бўлган автомашиналарни аниқлаш ишлари жараёнида бир ҳайдовчига тегишли «Lacetti» русумли автомашина топилди.
МИБ Тошкент шаҳар бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Нодиржон Арипов Андижон вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган А.Арзиев ўрнини эгаллади.
Фуқаро манфаати йўлида қарийб ярим миллиард сўм ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2026 йил 14 мартдаги ижро варақасига асосан, қарздор «N.T.C.» МЧЖдан ундирувчи А.З. фойдасига 483 миллион 440 минг сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 2026 йил 17 март куни бўлим иш юритувига келиб тушган.
Хоразмда «ҳожатбарор» МИБ ходими қўлга олинди
У ер ва мол-мулк солиқларини бартараф қилиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган.
Қидирувдаги «Malibu 2» дрифт пайтида ушланди
МИБ Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувида тижорат банки фойдасига 160 млн сўм кредит қарзини ундириш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, гаров сифатида қўйилган «Malibu 2» русумли автотранспорт воситаси қидирувга берилган эди. Сабаби — автомашина эгаси уни хатловдан яшириб келган.
Наманганда 3,2 млрд сўмлик дори воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди
Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ равишда ижро ҳужжатларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида навбатдаги амалий тадбир ташкил этилди.
МИБ қарздорнинг 1,3 млрд сўмлик автомашинасини аукционга чиқармоқчи
Гаров мулки сифатида қайд этилган автомашина аниқланиб, белгиланган тартибда хатланди ҳамда 1 млрд 34 млн 600 минг сўмга баҳоланди.
Наманганда қарздор фуқаронинг автомашинаси «қамаб қўйилди»
Наманган вилоятида қарздорлик билан боғлиқ яна бир йирик ҳолат аниқланди. Мажбурий ижро органлари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида МЧЖ га тегишли «Volkswagen» русумидаги автомашина хатловга олиниб, жарима майдонига жойлаштирилди.
МИБ: муаммоли кредитларни ундиришнинг янги механизми жорий этилади
Давлат ижрочиларининг иш юкламаси кўплиги сабабли кредит ташкилотлари фойдасига муаммоли кредитларни ундириш билан боғлиқ жараёнлари муддати чўзилаётган эди. Шу сабабли муаммоли кредитларни ундириш борасида мутлақо янги механизм жорий этиш белгиланмоқда.
Солиқдан қарздор фуқаронинг қимматбаҳо автомашинаси хатланди
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Олмазор туман бўлими иш юритувига суд ва бошқа органлар қарорларига асосан қарздор «S.-M» МЧЖдан давлат фойдасига жами 6,24 млрд сўм давлат божи ва солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ҳамда ижро иши қўзғатилган.
Қидирувдаги машина эгасининг ҳийласи маълум бўлди
Мажбурий ижро бюросининг Бешариқ тумани бўлими иш юритувида қарздор «BR» МЧЖдан Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 6 миллиард сўм ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд.
Ўтган бир йилда 70 мингта алимент билан боғлиқ мурожаат келиб тушган
Йиғилишда маълум қилинишича, ўтган йили алимент билан боғлиқ 70 минг мурожаат келиб тушган.
Банкдан қарздор фуқаронинг автомашинаси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида банк фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорлик билан боғлиқ навбатдаги ижро ҳаракати таъминланди.
Жиззахда яширилган икки қизалоқ онаси бағрига қайтарилди
Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшаб келган оила турмушдаги келишмовчиликлар сабаб ажрашиб кетишди. Аммо, афсуски, аёл ота уйига қизларисиз қайтишга мажбур бўлади.
Банк қарзини узолмаган мижознинг «фура»си хатланди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан суд қарорлари ижросини таъминлаш, қонун устуворлигини амалда қарор топтириш мақсадида навбатдаги амалий ҳаракатлар олиб борилди.
Қидирувдаги қизалоқ 4 йилдан сўнг онасига қайтарилди – МИБ
Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2022 йилдан бери қидирувда бўлган қизалоқ топилиб, қонуний равишда онасига олиб берилди.
Бухорода она ўз ўғлини қамоқдан сақлаш учун қарзини тўлаб берди
Алимент ундирувлари ижро фаолиятидаги энг долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади. Чунки ижро ҳаракатлари бола вояга етгунига қадар давом этади.
МИБдан қочган қарздор сохта учрашувда қўлга тушди
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди чиқарган ҳукмга асосан, қарздор М.О.дан ундирувчи Т.М. фойдасига икки нафар фарзандлари вояга етгунига қадар ҳар ойда қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Нукусда солиқдан қарздор «метан заправка» аукционда сотиб юборилди
Нукус туманида жойлашган «Max Service Gaz» МЧЖнинг 2,6 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигига доир иш Мажбурий ижро бюроси Нукус туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Тошкентда кредит қарздорлиги учун фуқаронинг уйлари олиб қўйилди
Мажбурий ижро бюронинг Тошкент шаҳар Олмазор туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақаси асосида «M.S.» МЧЖдан ундирувчи «BRB» АТБ фойдасига жами 7,9 млрд сўм кредит қарздорлигини ундириш бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Наманганда «Копейка» рақамидаги Malibu қўлга тушди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати асосида қидирув эълон қилинган Malibu русумли, давлат рақами 50* 020** бўлган автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг қонунни четлаб ўтишга уринган ҳаракатлари аниқланди.

