Олмалиқда қиймати 2,5 миллиард долларлик янги мис эритиш заводи барпо этилади
Маросимда таъкидланишича, 3-мис бойитиш фабрикаси тўлиқ ишга тушганидан кейин Олмалиқ комбинатида мис концентратининг кунлик ҳажми ҳозирги 2 минг 400 тоннадан 5 минг тоннага ошади.
Мис саноатида юқори қиймат занжирини яратган, келажак саноатини барпо этган бўлади – Президент
Бу йилнинг ўзида ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобга олинса, мисни чуқур қайта ишлаш қувватлари 240 минг тоннага етади. Яқин икки-уч йилдаги янги лойиҳалар ҳисобига қувватлар бундан ҳам ошади.

