Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳмадбой ва Мавроди: қай бири кучли?

28/03/2018

Мавроди кунига ўртача 50 миллион доллардан фойда олган (қиёслаш учун: ўша пайтларда Тошкентдаги ўртача квартиралар нархи 2-3 минг доллар бўлган). Барча молиявий эҳромлар сингари «МММ» ҳам пуфакдек ёрилди ва деярли барча омонатчиларини хонавайрон қилди. Одамлар дод солиб кўчаларга чиқди ва ҳаммаси учун Мавроди билан бирга ҳукуматни ҳам лаънатлай бошлади. Бор-будидан айрилгани учун элликдан ортиқ одам ўз жонига қасд қилди.