
Марказий банк Монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини тасдиқлади
2018 йил 24 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг очиқ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Монетар сиёсатнинг 2019 йил ва 2020-2021 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари кўриб чиқилди ва тасдиқланди.