ДХХ Тошкент ва Наманган вилоятларида коррупцион ҳолатларни фош этди
Тошкент вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасаси директори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали шартнома қиймати 2 млрд 73 млн сўм бўлган объектни капитал таъмирлаш бўйича ғолиб бўлган пудратчи ташкилот ҳисоб рақамига бўнак сифатида 1,1 млрд. сўм маблағ ўтказиб берганлиги эвазига муқаддам МЧЖ раҳбаридан тамагирлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олади.

