Андижондаги Нарколабораториядан 1 миллион долларлик “маҳсулот” чиқди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида нарколабораторияларни аниқлаш ва улар фаолиятига чек қўйиш мақсадида комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.
«Саймон» лақабли раҳнамо ва Андижондаги Нарколаборатория
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Тошкентда яна бир Нарколаборатория фош қилинди
ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда истиқомат қилувчи, 2003 ва 2007 йилларда туғилган икки нафар фуқаро Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хонадонлардан бирини ижарага олиб, нарколаборатория ташкил қилганликлари аниқланди.
Андижонда Нарколаборатория очган шахс қамоққа олинди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Божхона ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Асака туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Андижонда фуқаро хонадонида Нарколаборатория аниқланди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ўзининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилган Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган фуқаро қўлга олинди.
Сирдарёда Нарколаборатория ташкил қилган оиланинг икки аъзоси ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда нарколаборатория фош этилди.

