
Экология вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди
29 август куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлигида вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Вазир Азиз Абдуҳакимов раислигида бўлиб ўтган йиғилиш кенгашнинг янги таркибини шакллантириш ҳамда унинг галдаги фаолияти ва истиқболдаги режалари муҳокамасига бағишланди.