
Янги Тошкент — бугун дунёга келаётган келажак шаҳри
2023 йил март ойида Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентни барпо этиш каби улкан лойиҳанинг бошланишини ифодаловчи рамзий капсулани қўйди. Бу шунчаки янги туман эмас, балки Ўзбекистоннинг замонавий, экологик тоза ва инновацион ҳаёт ҳамда тараққиёт марказига айланиши кўзда тутилган кенг кўламли ташаббусдир.