Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўмонга ташрифи ниҳоясига етди
Ташриф тадбирлари якунлангач, Масқат халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид кузатиб қўйди.
Шавкат Мирзиёев Масқатда Ўзбекистон саноат кўргазмасига ташриф буюрди
“Made in Uzbekistan” номи билан ташкил этилган кўргазмада мамлакатимиз тоғ-кон ва металлургия, электротехника ва электроника, энергетика, транспорт, логистика ва авиация, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати соҳаларида эришилган натижалар, тайёр маҳсулотлар ҳамда Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш режалари намойиш қилинди.
Ўзбекистон ва ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирландилар
Ўмон Султони икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қўшган улкан ҳиссаси учун Президентимизни Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирлади.
Президент ўмонлик йирик бизнес вакилларини қабул қилди
Икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлашда янги ташкил этилаётган Ўзбекистон – Ўмон ишбилармонлар кенгашининг фаолияти муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
ўмонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Олий мартабали меҳмон шарафига тўплардан 21 маротаба тантанали ўқ узилди. Сарой олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёевни Масқат аэропортида ўмон султони кутиб олди
Мамлакат ҳаво ҳудудида давлатимиз раҳбарининг самолётини султонлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчилари кузатиб борди.
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан ўмонда бўлади
Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти «Voltamp Energy» компанияси раҳбарини қабул қилди
Компания иштирокидаги жорий ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Маскат–Тошкент йўналишида тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилади
Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилиши маълум қилинди.
Вафо ал-Бусаидий: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Ўмон султонлиги мулоқот, бағрикенглик кучига ишонади ва глобал миқёсда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.
ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
Ўмон фуқароларига Ўзбекистонда 10 кунлик визасиз тартиб жорий қилинган.
ўмонда келажак шаҳри қурилади (фото)
Sultan Haitham Cityда 100 минг киши яшайди.
Одамлар илк маротаба «Жаҳаннам қудуғи» тубига тушишди (видео, фото)
Маҳаллий аҳоли уни ер ости дунёсига элтувчи дарвоза ва жинлар макони деб ўйлайди.
Шавкат Мирзиёев ўмон султони ва халқига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид номига султон Қобус бин Саиднинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этиб мактуб йўллади.
ўмонда янги султон сайланди
Бу ҳақда «Al Watan Oman» нашри хабар берди.
ўмонни ярим аср бошқарган султон Қобус бин Саид вафот этди
Султоннинг вафоти муносабати билан Ўмонда уч кунлик мотам эълон қилинди, давлат байроқлари 40 кунга тушириб қўйилади.
Ўзбeкистоннинг янги тайинланган элчиси Маскатга жўнаб кeтди
Бугун, 22 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Ўмон Султонлигидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Анвар Абдуҳалимов Тошкент шаҳридан Маскат шаҳрига жўнаб кетди.
Тўфон тўрт кишининг умрига зомин бўлди
Ўмон жанубидаги Зуфар шаҳрига бостириб келган тўфон 4 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
ўмонга «Мекуну» тўфони ёпирилди
Тўфон Яманнинг Сокотра ороли билан бирга, Маҳра, Хазромавт, Шабва, Абён ва Адан шаҳарларида ҳам кузатиляпти.

