Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Заргарлик саноатидаги натижалар ва янги имкониятлар

10/09, 12:53

Ўзбекистон иқтисодиётида саноат тармоқларини диверсификация қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш — давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда заргарлик саноати маданий-тарихий қиммати билан бирга иқтисодий аҳамияти жиҳатидан ҳам алоҳида ўрин эгаллай бошлади.