«Бу ерда барча шароитлар бор…» – Республика онкология марказига пресс-тур уюштирилди (видео)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди. ОАВ вакилларига марказнинг янги биноси, унинг техник ва тиббий имкониятлари, шунингдек, шифокорлар ҳамда беморлар учун яратилган замонавий шароитлар батафсил таништирилди.

